$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёда 3 киши томонидан 23 яшар йигитнинг ўласи қилиб калтакланиши бўйича тафсилотлар маълум қилинди (+видео)

Ижтимоий тармоқларда бир йигитнинг бир неча шахслар томонидан калтаклангани акис этган видеолар тарқалди. Сирдарё вилоятида рўй бергани айтилаётган мазкур ҳодиса яқин атрофдаги кузатув камераларига тушиб қолган.

Бош прокуратуранинг Uz24 га маълум қилишича, ҳодиса 2020 йилнинг 10 ноябрь куни соат 13:00 да Янгиер шаҳар, “Шодлик” МФЙ ҳудудида жойлашган “GRILL BAR” кафеси яқинида рўй берган. Фуқаролар 25 ёшли С.Т., 26 ёшли Ш.М., ва 19 ёшли Б.Р.,лар билан биргаликда бир ой муқаддам қўшни туман ҳудудига боришган вақтида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ўзаро гап тортишиб қолганликлари сабабли ўч олиш мақсадида, “GRILL BAR” кафесига бориб, кафеда официант бўлиб ишловчи 23 ёшли Ж.Х.ни уриб, оёқлари билан тепиб, ёғоч жисмдан фойдаланиб, безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатган ҳолда шафқатсизларча жабрланувчи танасининг турли жойларига уриб, дўппослаб тан жароҳати етказишган ва ҳодиса жойидан яширинишган.

Жабрланувчи ўнг қўл кичик бармоғи ёпиқ синиши, юқори чап томон иккита тишларининг синиб тушиши, танасининг кўплаб шилинган жароҳатлари билан Сирдарё вилояти ШТТЁМга мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилган. 

Қайд этилишича, фуқаролар С.Т., Ш.М. ва Б.Р.,лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теги :
Жамият