$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Пандемия шароитида умумий овқатланиш соҳаси қўллаб-қувватланиши режалаштирилмоқда: уларга 24 соат ишлашга рухсат берилиши мумкин

ресторан

Шу йилнинг 8-июль видеоселектор йиғилишида давлат рахбари тадбиркорларнинг санитария ва ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан карантин талабларини рўкач қилган ҳолда ишлаб чиқилаётган тушунарсиз ва қарама-қарши талабларга дуч келишини ҳамда амалдаги тартибларни қайта кўриб чиқиш ва оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда ишлаш тартибини аниқ тушунтириш бўйича кўрсатмалар берганди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритаётган бир қатор тадбиркорлар ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш учун инқирозга қарши чоралар кўришга ёрдам бериш бўйича мурожаат қилишди. Савдо-саноат палатаси мутахассислари коронавирус пандемиясининг оқибатлари ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекциясининг қатъий қоидалари туфайли қийин аҳволга тушиб қолган ресторан бизнеси ва умумий овқатланиш шахобчаларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор зарур ва шошилинч чораларни кўриш масаласида Президент администрациясига ишчи хат билан мурожаат қилди.

Натижада масъул вазирлик ва идоралар томонидан Президент Фармони лойиҳаси тайёрланди. Унга мувофиқ тадбиркорликни, хусусан овқатланиш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2020 йил охирига қадар қуйидаги чоралар кўрилади:

• бир қатор солиқ имтиёзларини узайтириш;

• ёлланма ишчилар сонини кўпайтириш;

• умумий овқатланиш ёзги терасларини жойлаштириш тартибини жорий этиш;

• умумий овқатланиш ва бошқа кўнгилочар муассасаларнинг иш вақтини 24 соатгача узайтириш ва бошқалар.

Теги :
Jamiyat