$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 23 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 23

Президент Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23 январь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

131 тонна озиқ-овқат ёрдами

23 январь куни АҚШ ўзининг "USAID" дастури орқали Ўзбекистонга қиймати 420 минг доллардан ортиқ бўлган 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказиб берди.

Бу орқали сил ва руҳий саломатлик муассасаларидаги беморлар, ногиронлиги бўлган болалар ва кексалар 6,5 миллион порсия озиқ-овқат билан таъминланади.

4 миллиард долларлик айирбошлаш

Статистика маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 198 та давлати билан савдо алоқаларига эга. Умумий ҳажмда экспорт 24 426,2 миллион долларни, импорт эса 38 141 миллион долларни ташкил этган.

Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳам ажойиб алоқалар олиб борган. Ўзбекистон Қозоғистонга 1372,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган. Импорт эса 3026,4 миллион долларни ташкил этган.

АҚШда Беруний сиймоси

АҚШ пойтахтида буюк олим Абу Райҳон Беруний сиймоси акс этган ёдгорлик очилди ва у Ўзбекистон элчихонаси олдига ўрнатилди. Очилиш маросимида Беруний ва Ибн Синога бағишланган “The Genius og their Age" китоби муаллифи Фредерик Старр ва бошқалар қатнашди.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт