$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 3 февраль воқеалари

2 3

Андижондаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

2 февраль куни Андижон шаҳри Иқбол маҳалласидаги 39 кўпқаватли уйнинг 61 хонадонида ёнғин содир бўлди. Ёнғин хонадонда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши сабабли юзага келган. Воқеа жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:18 етиб борган, ёнғин соат 18:21 да тўлиқ қуршаб олинган, соат 18:27 да батамом ўчирилган. Ёнғин оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган, яна бир киши жароҳат олган.

Тошкентда фирибгар қўлга тушди

Тошкент шаҳрида товламачилик ва фирибгарликда гумонланган шахс ушланди. У фуқароларга фоиз эвазига пул бериб, қарздорнинг номида бўлган уй ва автомобилни гаров эвазига ўзининг номига расмийлаштириб олган. Гаровга қўйилган мулк миқдори фоиз эвазига берилган пул маблағидан 3−4 баробар кўп бўлган. 1993 йилда туғилган Абдумаликов Тохиржон Абдугаппор ўғли Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган.

5 та машина иштирокидаги ЙТҲ

Куни кеча Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида бешта машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. ЙТҲ 2 та “Spark”, 2 та “Matiz” ва “Lacetti” орасила содир бўлган. ЙТҲ оқибатида йўл четида техник носоз бўлган Матизни таъмирлаётган икки нафар фуқаро енгил жароҳат олган. Уларга тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Бозор раиси қамоққа олинди

Ижтимоий тармоқда Пахтачи туманидаги бозорга раис этиб тайинланган Г.А.нинг қамалганидан онаси Т.Алиева норози бўлиб видеомурожаат қолдирган. Г.А. ва В.Н. жамият ишчи ходимларининг 113 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақларини уларга тўлаб бермасдан, жамият штатлар жадвалида мавжуд бўлмаган 8 нафар ишчи ходимларга 13 миллион 781 минг сўм иш ҳақи ташлаб бериб, тасдиқланган штатлар жадвалига нисбатан ходимларга 24 миллион 594 минг сўмлик ойлик иш ҳақини ортиқча ҳисоблаб, ушбу пул маблағларини талон-торож қилишган. Бундан ташқари, терговда вилоят бозорлар ва савдо комплекслари уюшмаси томонидан берилган 68 миллион 250 минг сўмлик маҳсулотларни талон-торож қилгани аниқланган.

Психотроп дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ч. бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 518 дона “Regapin” ва “Tropikamid” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot