$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 23 январь воқеалари

1 23

Мансабдорга жазо тайинланди

Мусофирчиликдан Бухорога қайтган Ш.Х. катта мақсадлар билан имтиёзли кредит маблағлари олиш учун маҳаллага мурожаат қилган. Афсуски, Д.А. фуқаро Ш.Х. га ваъдалар берган ва унга тегишли бўлган электрон калитдан фойдаланиб, унинг номидан 33 миллион сўмлик кредит маблағларини олишга эришиб, талон-тарож қилган. Ш.Х. ни эса “ишинг ҳали эрта, ҳали индин ҳал бўлиши мумкин” дея алдаб келган.

Суд ҳукмига кўра, Д.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, 168-моддаси билан айблов қўлланилган. Иш ҳақининг йигирма фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш йўли билан икки йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Кредитни талон-торож қилганлар қўлга олинди

Бухоронинг Қоракўл туманида “Халқ Банки”га мурожаат келиб тушган. Мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “Г.Ч.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган 423 560 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали гаров таъминотисиз қолдириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

“Валютчик”лар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.М. ва Б.А. жами 6 000 АҚШ долларини 74,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.М.нинг бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасидан 31 315 АҚШ доллари ва 3,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Аксиз маркасиз тамакилар савдосига чек қўйилди 

Фарғона туманининг“Бўстон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. ўзининг “Damas” русумли авто транспорт воситасида ҳеч қандай ҳужжациз жами 5 980 қути хорижда ишлаб чиқарилган “Serbetli” номли аксиз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.