$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 22 январь воқеалари

1 22

Фарғонадаги нефть базасида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда бугун, 22 январ куни Фарғона шаҳридаги нефть базасида кучли ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Фарғона вилояти ФВБ ёнғин ҳақидаги хабарларни тасдиқлаб, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борганини ва ёнғинни бартараф этганини маълум қилди. Ҳодисада жабрланганлар йўқ. 

“Қўли узун” фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.А. фуқаро М.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 1 500 АҚШ доллари эвазига туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 18,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ноқонуний товар савдосига чек қўйилди

Фарғона шаҳрида қалбаки биологик актив қўшимча воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. Унда “I.F.” МЧЖ дорихонаси сотувчиси К.Т. ҳеч қандай ҳужжатсиз “I.P.” МЧЖга тегишли “Eаsecol BABY” савдо белгиси остидаги 453 дона қалбаки биологик актив қўшимча воситаларини сотувга қўйганлиги аниланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Фирибгарликда гумонланган ака-ука ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида икки шахс жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Гумондорлар ака-ука эканлиги тасдиқланди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot