$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

“Қора дайжест”: 2024 йил 19 январь воқеалари

1 19

Қурол савдосига чек қўйилди

ДХХ бошқармаси вилоятнинг Жомбой туманида тезкор тадбир ўтказди. Унда тошкентлик шахс харидорга 1 дона “Макаров” пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. У тўппончани 2000 йилда топиб олгани, Самарқандга уни кўрсатиш учун келганини баён қилди. Ҳолат маълум бўлгач, унинг яшаш хонадони ҳам тинтув қилинди. Уйдан фойдаланишга яроқли калибри 5,6 ммли эски русумдаги “Монте Кристо” тўппончаси, турли хил гилзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Қорақалпоғистонда ички рейд

МИБ томонидан Қорақалпоғистонда ўтган рейд тадбирида, Беруний туманида яшовчи қарздор А.И. ҳар ойда тўлаши лозим бўлган алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб, яшаш манзилида доимий равишда бўлмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Ҳамкорликда олиб борилган тезкор - қидирув тадбирлари натижасида қарздор Тошкент шаҳрида топилди. Қарздор томонидан болаларининг ижтимоий таъминоти учун 30 млн. сўмдан ортиқ алимент пуллари тўланди.

Бундан ташқари, МИБ Қорақалпоғистонда суд қарорларига асосан қарздор деб топилган 544 нафар шахсларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, қидирувдаги шахсларни қидириб топишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жами 269 нафар шахслар топилганини маълум қилди. 

“Ватандош”га жиноят иши қўзғатилди

Москвада “Ватандош” ўзбек жамияти раҳбари қўлга олинди, у тухум нархлари тўғрисида кинояли пост ёзганди. Россиялик ҳарбий мухбирлар унда Украинадаги уруш иштирокчиларига нисбатан ҳақорат кўришган ва Бастрикинга мурожаат этишган. “Ватандош” ўзбек жамиятининг Россиядаги минтақаларо бўлими раҳбари Усмон Баратовга нисбатан нафрат ва душманлик уйғотиш моддаси бўйича иш очилган.

“Майнингчи”лар қўлга олинди 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шеробод туман бўлими, прокуратура ва ИИБ ТҚХ киберхавфсизлик ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Галагузар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Э.Э. ўз уйида 23 та тўпламдаги майнинг крипо-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 284,8 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатли ўтказилмоқда.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot