$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

ҲАР БИР МУРОЖААТ — ЭЪТИБОРДА

	ИЭС 19

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда мурожаатлар билан ишлаш, уларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш тизимли тарзда йўлга қўйилган. Бунда бош мезон бўлиб, мамлакатимиз раҳбарининг “Инсон қадри учун” ғояси хизмат қилмоқда. 

Мурожаатлар билан ишлаш бўлими томонидан маълум қилинишича, 2022 йилнинг 1 ярим йиллигида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ жами 109 та мурожаат келиб тушган. Шундан 43 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси орқали, 2 таси оғзаки, 12 таси ёзма, 52 таси электрон почта орқали юборилган. Ушбу мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда кўриб чиқилган, улар бўйича тегишли тушунтиришлар берилган ва (ёки) зарур чоралар кўрилган. Айни пайтда бир мурожаат ўрганиш жараёнида. 

Шунингдек, 2022 йил 1 ярим йиллигида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарига жами 222 та мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 28 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган бўлса, 72 таси оғзаки, 93 таси ёзма, 29 таси электрон почта манзилига юборилган. Ушбу мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартибда кўриб чиқилган, улар бўйича тегишли тушунтиришлар берилган ва (ёки) зарур чоралар кўрилган. Айни пайтда беш мурожаат бўйича ўрганиш олиб борилмоқда. 

- Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига ўз вақтида муносабат билдириш ҳар бир хўжалик юритувчи субъектнинг юзи ва имижини белгилаб беради. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз ушбу йўналишда изчил ва тизимли равишда иш олиб бормоқдамиз. Бизнинг асосий вазифамиз – жойларда жисмоний ва юридик шахслар томонидан кўтарилган муаммолар ва масалалар бўйича ишларнинг талаб даражасида ташкил қилинишини таъминлашдан иборатдир, - дейди “Иссиқлик электр станциялари” АЖ Ижро интизоми назорати, иш юритиш ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Одил Исаев.