$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

МЕТРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ ҚАЙТАДАН ТАШКИЛ ЭТИЛИБ ЯНГИ ЖИҲОЗЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ИЭС 21

Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналарида метрология ва стандартлаштиришни янада ривожлантириш бўйича қатор ишлар қилинмоқда. 

Хусусан, “Толимаржон ИЭС” АЖ да ҳам “Аккредитация маркази” ДУК талабларига жавоб берувчи метрология хизмати йўлга қўйилди. Бу эса корхонадаги 8 500 дан ортиқ ўлчов воситаларини хўжалик усулида қиёслаш имконини берди ҳамда шу билан бир қаторда уларнинг баркарор ишлашига ва метрологик талабларга тўла жавоб беришига олиб келади. 

Маълум қилинишича, корхонанинг ўлчов воситаларини тасдиқланган жадвал асосида 2022 йил бошидан бошлаб хўжалик усулида қиёслаш эвазига 600 млн. сўмга яқин иқтисодий тежамкорликка эришилди. Айни дамда метрология хизматида 4 нафар ходим фаолият олиб бораётган бўлиб, уларнинг малакасини ошириш мақсадида Тошкент шаҳридаги “Ўзстандарт” агентлиги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти” давлат муассасасидаги ўқув курсларида иштирок этишлари таъминланган.


Бундан ташқари, корхонада меҳнат қилаётган кўп йиллик тажрибага эга метрологлар томонидан ҳам ўқув курслари йўлга қўйилган.

-2022 йилнинг ўтган 6 ойи давомида моддий техник базани янгилаш ва лабораторияларнинг аккредитация доирасини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида замоновий русумдаги намунавий қиёслаш воситаларига буюртма берилди,-дейди “Толимаржон ИЭС” АЖ Метрология хизмати бошлиғи Шерали Яхшиев. – Ҳозирги кунда метрология хизмати томонидан иссиқ сув ва электр энергия ҳисоблагичларидаги маълумотларни модем ёрдамида масофадан олиш бўйича таклифлар тайёрлаш устида иш олиб борилмоқда.