$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Пора олмасанг, пул берамиз: Мантиқнинг бошланиши қаерда эди?

korrupsiya corruption

Жиноят кодексининг 211-моддасида пора бериш БҲМнинг 50 баробаридан 100 баробаригача жарима, ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 

210-моддада эса пора олган шахсларга ҳам тегишли жавобгарлик белгилаб қўйилган. 

Ҳар икки ҳатти-ҳаракат ҳам қонунчиликка зид бўлиб, пора олмаслик ёки бермаслик оддий ҳолат бўлиши керак, аслида. Лекин негадир пора олмаган мутасадди ва мансабдорлар олқишланади, рахматлар айтилади, ҳаттоки пора олмагани учун пул ҳам берилади.

Пора бермай, ишини битира олмаётган, навбати яқинлашмаётган, ишга кира олмаётган, қоғозбозликка кўмилиб қолган оддий залқ эса ҳеч эътироф этилмайди. 

Ёки бирор мутасаддининг пора олмаслиги фавқулодда холатми?

Бир мисол

Масалан, куни кеча Навоийда маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора беришга уринган.

Айтилишича, Навоий шаҳрида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Ибн Сино кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia-2 русумли транспорт воситасини тўхтатган. 

Бунга автомобилнинг олд ўриндиғида ҳали 12 ёшга тўлмаган бола бўлган. Жараёнда ҳайдовчи ходимларда шубҳа уйғотган ва алкотестер орқали текширув давомида унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани маълум бўлган.

3 миллион сўм таклиф қилинган

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-модда (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми ва 128-модда (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 

Ҳайдовчи мазкур баённомалар расмийлаштирилмаслиги учун ЙПХ ходимларига 3 миллион сўм пора таклиф қилган.

Пора олмаган ходимларга ташаккурнома

Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилоят бўлими ҳамда департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи ходимга 3 миллион сўмни бераётганида қўлга олинган.

Коррупция ҳолати ҳақида тегишли ташкилот масъулларига хабар берган ходимларга ташаккурнома эълон қилиниб, ИИБ томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт