$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Йўлларда тартиб бўлиши учун, менимча, 3 та асосий масалага эътибор қаратиш керак.

komiljon

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида ўз фикри билан бўлишди:

“Биринчидан, йўл инфраструктурасини бутунлай такомиллаштириш, жамоат транспортлари қатновини яхшилаш, йўлларда айниқса, пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилиши керак.

Иккинчидан, йўллардаги назорат тизимини тўлиқ рақамлаштириш лозим. Йўл қоидасини бузганлик учун, айниқса, маст ҳолатда автомобиль бошқараётганлар учун жавобгарликни кескинлаштиришни қонунчиликка киритиш, нафақат ҳайдовчилар, балки уларни назорат қилувчи ходимларнинг ҳам масъулиятини ошириш шарт. Йўллардаги келишувларда ҳар икки томон бирдек жавобгар бўлсин.

Учинчидан, ўқитиш, имтиҳон тизимларини тубдан ислоҳ қилиб, инсон омилини имтиҳондан бутунлай олиб ташлаш ва шу тизимда назоратни кескин кучайтириш керак.

Ушбу масала бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш учун нодавлат ташкилотини тузиш ва унга фаоллар, соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳақида бош қотиряпмиз. Тез орада бу борада бир қарорга келамиз.“-дейди Комил Алламжонов.