$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

“Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида билдириш эълон қилди

ipoteka_logo

“Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 2023 йил 10 ноябрдаги 45-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2023 йил 12 декабрда Р0775-21-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилди.


Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 сўм бўлган умумий қийматдаги 844 633 300 000 cўмлик 844 633 300 000 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи 1 сўм.


Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдириш оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб, 10 кунни ташкил этади.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали OTP Bank Nyrt.га жойлаштирилади.


Банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 10 ноябрь ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак.



 

“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчаси, 30-уй.

(банкнинг электрон почта манзили: info@ipotekabank.uz, расмий веб-сайти: www.ipotekabank.uz)


Реклама ҳқуқи асосида