$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Қишлоқ, балиқчилик ва ўрмон хўжаликларидан кўрилган даромад қанча?

Қишлоқ хўжалиги сабзавот Qishloq xo‘jaligi sabzavot

Статистикага қараганда, жорий йилнинг 9 ойида 3 хўжаликдан, яъни қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигидан етиштирилган маҳсулотларнинг умумий ҳажми деярли 300 трлн. сўмга тенг бўлган. 

Аниқ сумма қандай?

Статистика агентлигининг маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатида ушбу хўжаликлар маҳсулотларининг нархи 292,7 триллион сўмни ташкил қилган. Мазкур кўрсаткичнинг ўсиш сурати ўтган йилгига нисбатан 0,5 фоизга ошиб, 104,1 фоизга етган.

Ўтган йилги ўсиш сурати 103,6 фоиз билан 362,8 трлн. сўмга тенг эди.

Самарқанд — етакчи

Маҳсулот етиштириш бўйича мамлакатда 36,8 трлн. сўм билан Самарқанд вилояти пешқадам. Энг кам кўрсаткич эса Қорақалпоғистон Республикасида. Қорақалпоғистондаги хўжалик маҳсулотларининг умумий ҳажми 9,1 трлн. сўмни ташкил қилган.

Маҳсулотлар ҳажми қандай?

Йилнинг 9 ойида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан етиштирилган деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари ҳажми қуйидагича:

  • - Донли экинлар – 7 млн тонна
  • - Сабзавотлар – 8,1 млн тонна
  • - Картошка – 2,7 млн тонна
  • - Полиз экинлари – 1,6 млн тонна
  • - Мева ва резаворлар – 2,3 млн тонна
  • - Узум – 1,3 млн тонна
  • - Гўшт (тирик вазнда) – 2 млн тонна
  • - Сут – 8,6 млн тонна
  • - Тухум – 6,1 млрд дона
  • - Балиқ – 91,2 минг тонна