$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг 7 та ҳудудида "сариқ касал" кўпаймоқда

gepatit

Вирусли гепатит А касаллиги болалар ўртасида учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, жигар тўқималарини шикастланиши билан кечади. 

Хўш, юртимизда бугун ушбу касаллик билан боғлиқ вазият қандай? Касалликка чалинмаслик учун нима қилиш керак? Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълумот берди.

Йил бошидан буён 9 507 нафар бола касалланган

Статистик маълумотларга кўра, республикамизда жорий йилнинг ҳозирига қадар 9507 нафар бола гепатит А касаллигини юқтириб олган.

Қайси ҳудудларда кўпроқ?

Касалланиш кўрсаткичларининг ўсиши Андижон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда. 

Эмлаш 94-98 фоиз ҳолатларда вирус юқишининг олдини олади

Гепатит А касаллигига қарши эмлаш 94-98 фоиз ҳолатларда вирус юқишининг олдини олади ва эмлашдан кейин кузатилиши мумкин бўлган жиддий асоратлар кузатилмайди. 

Бир маротаба қўлланилади

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининиг тавсиясига кўра, ушбу ваксинанинг хавфсизлиги ва сифатини кафолатловчи сертификатлари мавжуд бўлиб, ваксинация бир маротаба қўлланилади, қайта эмлаш ишлари талаб этилмайди.

Асосан кимлар эмланиши керак? 

Вирусли гепатит А касаллигига қарши асосан, 18 ойликдан 14 ёшгача бўлган болалар эмланади. 

Вирусли гепатит “А” ваксинаси билан эмланганидан сўнг 15 йилгача муддатда иммунитет таранглиги сақланиб қолади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 12 ойи давомида республика бўйича жами 365 167 нафар болалар вирусли гепатит А касаллигига қарши ваксина билан эмланган.