$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Тожикистонга 200 миллион кубометр газ экспорт қилади

газ

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Тожикистонга 144 миллион кубометр табиий газ экспорт қилди, дея хабар беради Aвеста агентлиги.

Душанбеда журналистлар билан учрашувда "Тожиктрансгаз" ОAЖ биринчи ўринбосари Шавкат Шоимовнинг сўзларига кўра, қўшни давлатдан табиий газ импорти миқдори 17 миллион долларни ташкил қилди. Бу йил Ўзбекистондан 200 миллион кубометр миқдорида табиий газни олиб келиш режалаштирилган деди у.

Aввалроқ, ўтган йили Тожикистон 140 миллион кубометр ўзбек газини импорт қилгани ҳақида хабар берилган еди. Табиий газ кўплаб йирик, ўрта корхоналар ва устахоналар учун олинмоқда. Шу сабабли табиий газни импорт қилиш ҳажми 17,7 миллион доллардан ошди.

2018 йилда бу кўрсаткич 6,9 миллион долларга тенг 54 миллион кубометр газни ташкил етган еди.

Таъкидланишича, импорт қилинадиган табиий газнинг асосий истеъмолчилари орасида Душанбе ИЕС-1 ва Талко алюминий компанияси ҳисобланади.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт