$
 12676.11
-18.86
 14975.56
97.06
 161.56
-0.04
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

“Келди-кетди”лар шоуси давом этади. Ўзбек “футбол бозори”да нима гаплар?

Трансфер ойинаси Transfer Window

Ўтган йил охирига яқин сайтимизга “Ланди-ланди, шоу бошланди!” номли сарлавҳа остида мақола жойланган эди. Унда 18 декабрь куни Ўзбекистонда расман қишки трансфер ойнаси очилгани ва бу жараённинг 2024 йилнинг 24 февралига қадар давом этиши ҳақида маълумот берган эдик. Бугун терма жамоамиз билан боғлиқ мавзулардан бироз узилган ҳолда, яна клубларимиз ҳаётига кўчишни лозим кўрдик. Бир ойдан сўнг клубларимиз халқаро мусобақага, икки ойдан сўнг эса маҳаллий чемпионатга қайтишади. Бу орада футбол клублари ўз таркибини кучайтириб, имкониятга кўра футболчиларни харид қилмоқда. Хўш, Суперлига жамоалари таркибида бугунга қадар қандай ўзгаришлар юз берди? Биз сиз ўқувчиларга қўлай бўлиши учун мақоламизни иккига бўлган ҳолда тақдим этамиз. Бугунги мақоламиз орқали пойтахт ва Тошкент вилояти клубларидаги “келди-кетдилар” ҳақида маълумотларга эга бўласиз. 

“Пахтакор” 

Амалдаги чемпионлар “қароргоҳини” бизга номаълум сабабларга кўра, анча аввалроқ дарвозабон Элдор Суюнов тарк этиб улгургани ҳақидаги миш-мишлар тарқалган эди. Маълум бўлишича, эндиликда Санжар Қувватов ҳам жамоани тарк этган. Шунингдек, ҳимоячилар Шерзод Аъзамов, Достон Турсунов ва жамоанинг узоқ йиллик самарали футболчиси Фарруҳ Сайфиев клубдан кетган. Ҳозирги кунда Суперлиганинг баҳоси энг қиммат бўлган футболчиси Одил Ҳамробеков ҳам “шерлар” билан шартномасини якунлаган. Клуб ҳозирча фақатгина ўтган мавсум “Нефтчи” сафида порлаган чап қанот латерал футболчиси Умар Адҳамзода трансферинигина расман эълон қилган. “Оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади”, — деганларидек “Пахтакор” ўтган мавсумдаги омадсиз селекция ишлари сабаб, бу йилда шошилмасдан, “етти ўлчаб бир кесиш” амалини қўллайди, чоғи. 

"Бунёдкор" 

"Бунёдкор" раҳбариятига кўра клуб, ўтган мавсумнинг биринчи ва ундан олдинги мавсумнинг иккинчи даврасида клуб қаҳрамонига айланган дарвозабон Суҳроб Султонов билан хайрлашган. Шунингдек, ҳимоячилар Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Милан Марчич, Велингтон Таира ва Алексей Носко билан ҳам шартнома ўз якунига етган. Бу ўзгаришлар ичида Ўлмасалиев, Эргашев ва Носконинг ўрни клубда ҳали бери тўлақонли ёпилмаслик эҳтимоли юқори. Қўшимча сифатида, ярим ҳимоячилар Акбар Исматуллаев ва Игорь Иванович клубдан кетган. Клубга келганлар ичида ҳам бир қанча маҳоратли ва сюрприз футболчилар номи мавжуд. Мисол учун, ҳужум чизиғига ўтган мавсумни “Навбаҳор” клуби сафида якунлаган Темурхўжа Абдухолиқов ва бир вақтлар клубнинг қийинчилик вақтларида асосий қуролларидан бирига айланган Миржаҳон Мираҳмадов олиб келинган. Шу ўринда, жамоанинг янги хорватиялик устози ўз юртидан Фране Чирьяк, Тони Йович исмли футболчиларни таркибга жалб қилган. Ҳа айтганча, Рустамхон Азимов ҳам эндиликда “Қалдирғочлар” футболчиси. 

"Локомотив" 

Асосий лигага қайтган “Темирйўлчилар“ ҳозирча “келди-кетди”лар ичида энг фаоли бўлиб турибди. Клуб сафини бугунги кунга қадар Жалолиддин Жумабоев, Ислом Қобилов, Санжар Қодирқулов, Маъруф Жумаев, Самуел Опе, Манучеҳр Сафаров, Маҳди Абдураимов, Иван Соловев, Боян Найденов, Симе Зузул, Зафар Сафоев, Жасурбек Холдоров, Ислом Рашидхонов ҳамда Олег Зотеев тарк этган. Суперлига учун йиғилаётган таркибга Иззатилла Абдуллаев, Иван Рогач, Абдулазизхон Абдурашидов, Анзур Исмоилов, Сардор Абдунабиев, Суҳроб Султонов, Дамьян Крайишник, Муҳаммаданас Ҳасанов, Санжар Турсунов, Иван Булатович каби футболчилар жалю этилган. 

ОКМК 

2023 йилда учта фронтда кураш олиб борган ОКМК ўзининг кўплаб тажрибали футболчилари билан шартномаларни якунлади. Улар қаторида собиқ ва амалдаги терма жамоа футболчилари Ботирали Эргашев, Анзур Исмоилов, Виталий Денисов ва Санжар Турсунов бор. Шунингдек кетганлар қаторида бир вақтлар “Қўқон 1912” сафида порлаган Муҳаммаданас Ҳасанов, жамоанинг энг креативларидан бири Сиаваш Ҳақназарий, бизнинг наздимизда, керагидан-да кўпроқ таркибдан ўрин олиб келган Мартин Боаке ва юқорида келтириб ўтганимиз Миржаҳон Мираҳмадов бор. Маълумот учун, ҳозиргача олмалиқликлар Грузин футболчиси Гиорги Папава, Жавоҳир Илёсов ҳамда Авазбек Ўлмасалиевни таркибга қўшиб олган.

"Металлург"

Бекобод жамоаси маълум қилишича, ҳозирга қадар клубдан Даниал Маҳини, Сардор Абдураимов, Александр Лобанов, Владимир Вагин, Муҳаммадали Алиқулов, Бектемир Абдуманнонов, Миркомил Абдураззоқов ва Муҳаммадазиз Иброҳимов кетган. Келганлар номи ҳа маълум. Булар: Давронжон Эргашев, Сирожиддин Қўзиев, Марко Миличкович ҳамда Бобан Жоржевич. Амалга оширилган ўзгаришларга кўра, “Металлург”нинг аввалги позицияси деярли ўзгармагандек.

"Олимпик"

Юқоридаги жамоалардан фарқли ушбу клубда вазият жуда ҳам ўзгача. Трансфер ойинаси очилган вақтда бошқа клубларга кетаётган футболчиларнинг номи маълум бўлиб улгурган эди, аммо вазият умуман бошқа томонга бурилиб кетди. Аниқланишича, раҳбарият жамоа аъзоларига "Олимпик"ни тарк этишни ман этган. Улар камида ёзгача ҳеч қаерга ўтмаслиги маълум қилинган. Раҳбарият “проект”нинг энг муҳим палласида таваккал қилмасликка қарор қилган. Сабаби, 17 январь санасида йиғинга киришадиган Олимпия терма жамоаси аъзолари деярли баҳорнинг сўнгги кунларига қадар йиғин, ўртоқлик ўйинлари ва Осиё чемпионати билан банд бўлади. Бирор бир клубга ўтган тақдирда ҳам, футболчи ёзга қадар янги жамоасига ёрдам бера олмаслиги аниқ. Шу ва бошқа деталларни ҳисобга олган "Олимпик" раҳбарияти Абдурауф Бўриев, Отабек Жўрақўзиев, Саидазамат Мирсаидов, Алишер Одилов трансферини (ваҳоланки клуб футболчиларни текинга қўйиб юбормаётган эди) ёзга қадар “музлатди”. Темур Мамасиддиқов жароҳати борлиги ва якуний қайдномада бўлиш эҳтимоли камлиги сабабли "Локомотив"га қўйиб юборилади. Маълумот учун, аввалроқ терма жамоа ва клуб сардори Жасур Жалолиддинов “Нефтчи” жамоасига ўтган эди.


Теги :
Jamiyat