$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энг қувончли натижанинг аламли якуни ёхуд “ёмон тушлар”ни ёдга олиб

f 1 8


Осиё қитъасининг футбол бўйича энг нуфузли мусобақаси старт олишига 4 кун қолди. Аввалроқ сайтимиз орқали Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси билан бир гуруҳдан ўрин олган рақиблар ҳақида маълумотларни ўрганиб чиқишимиз ҳақида маълум қилган эдик. Шунинг билан бирга, илк мақоламизда собиқ мураббийимиз Эктор Купер ва унинг Сурияси ҳақида таҳлил қилган эдик. Бугунги навбат, гуруҳдаги асосий ва тарихимиздаги аламли мағлубиятларимиз сабабчиларидан бири Австралияга. 

Австралия терма жамоаси 

Дастлаб, таъбир жоиз бўлса, мутахассислар фикрига кўра гуруҳимиздаги биздан-да имкониятлари юқорироқ бўлган Австралия терма жамоаси билан танишамиз. Жамоа бош мураббий — Грэм Арнольд, сардор — Мэтью Раян, Энг қиммат футболчи — Харри Суттар. Австралия Осиё чемпионатида 4 марта иштирок этган бўлиб, энг яхши натижасини 2015 йилда ўз уйида қайд этган — чемпионлик. Австралия термаси Осиё кубоги мусобақаларида жами 21 та ўйин ўтказган. Шундан 12 таси ғалаба, 4 таси дурранг ва 5 таси мағлубиятга тўғри келади. 

Таркиб ҳақида икки оғиз 

“Кенгурулар юрти” вакилларига Осиё Кубогида ҳар доим жиддий рақиб сифатида қаралган. Сабаби, Австралия таркибида доимий равишда қитъанинг энг кучлилари тўп суриб келган. Масалан, ушбу мусобоқага рўйхатдан ўтган легионерлар сони бўйича ҳам Австралияда энг юқори натижани қайд этган — 22 та. Улар қуйидаги лигаларда тўп тепишади: 

- Англия Чемпионшипи: 6 та; 

- Шотландия Премьершипи: 6 та; 

- Австралия А лигаси: 4 та; 

- Германия 2-Бундеслигаси: 3 та; 

- Япония J лигаси: 2 та; 

- Бельгия Про Лигаси: 2 та; 

- Нидерландия Эредивизиси: 1 та; 

- Норвегия Элитсерияси: 1 та; 

- Саудия Про лигаси: 1 та. 

Ушбу жамоанинг муаззам тарихи бўлишига қарамай, бугун ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар Австралиядан энди қўрқиш керак эмаслигини таъкидлашмоқда. Умуман олиб қараганда, ростдан ҳам жамоамизда аввалгига қараганда номлар кўпайгандек. Барча чизиқларда рақобат етарлича. Австралия таркибида эса ўзгаришлар шу даражада кўпки, БАА қабул қилган мусобақада иштирок этган 3 футболчигина рўйхатдан ўтказилгани бунга далолат. 

“Ёмон тушлар” 

Эрон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Австралия. Ушбу жамоаларнинг ҳар бири билан терма жамоамиз ўртасида бўлиб ўтган ўзбекистонликлар эслашни-да хоҳламайдиган “ёмон тушлар”имиз бор. Тўғри, барча натижалар реал ҳаётда бўлиб ўтган, лекин мен уларни келажакка умид билан “ёмон тушлар”, деб атагим келади. Тақдирни қарангки, Австралия терма жамоаси билан вакилларимиз, айнан, Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида, тарихдаги энг яхши натижамиз амалга оширилган ўйинда аламли мағлубиятга юз тутган. 0:6. Ҳа, ўша энг “ёмон туш”лардан бири шу ўйин. Бундан ташқари, терма жамоамиз охирги Осиё Кубоги ўйинларида ҳам Австралияга тўқнаш келиб, плей-офф босқичининг дастлабки ўйинидаёқ пенальтилар сериясидаги мағлубият сабаб, мусобақани тарк этган эди. Бугунги таркибимиз ўтган ўйинлар ўчини олиш учун етарли даражада имкониятларга эга, лекин дастлабки икки ўйинда ғалаба қозонган тақдиримизда, охирги турдаги ўйинни мағлубият ёки дурранг билан якунлашимиз бизни кўпроқ қаноатлантириши мумкин. Нега дейсизми, бу ҳақида кейинги мақоламизда батафсил сўз юритамиз.

Теги :
Jamiyat