$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонни Осиё Кубогида кутаётган дастлабки тўсиқ — Сурия

f 1 7

Қадимда урушга киришаётган тараф душман томонининг аскарлари сони, шундан қанчаси отлиқ ва пиёда, қандай қуроллари борлиги, умумий қилиб айтганда, имкониятлари билан қизиққан. Спортда, яна ҳам аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, футболда ҳам шундай. Мусобақага киришаётган жамоа, аввало, ўз таркибини “созлайди”. Бу жараён босиб ўтилгач, номи маълум бўлиб улгурган ва эҳтимолий рақиб жамоалар ўрганилади. Биз мусобақа бошлангунга қадар сиз билан биргаликда Ўзбекистоннинг Осиё Кубогидаги рақиблари билан танишиб, уларнинг имкониятлари ҳақида мушоҳада юритишга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлиб кўриб чиқадиган жамоамиз — Сурия терма жамоаси. Миллий жамоамиз ушбу терма жамоа билан Осиё Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида ўзаро рўбарў келади. 

Эктор Купер эффекти 

Айни дамда Сурия терма жамоасига устозлик қилаётган Эктор Купер 2018-2019 йилларда Ўзбекистон ТЖда ҳам фаолият олиб боргани бу мақолани ўқиётган инсон учун янгилик эмаслиги аниқ. Купернинг жамоамиздан шартнома вақтидан олдин кетказилгани эсингизда бўлса керак. Табиийки, мутахассисда ўша муносабатга жавоб қайтариш учун имкониятдан унумли фойдаланиш учун ҳаракат ҳам бўлиши мумкин. Шу сабабларга кўра ҳам Купер биз билан ўйинга принципиал тарзда ёндашиш эҳтимоли юқори. Келинг бу ҳикояни қайта эслаб ўтмаймиз. Шахс ҳақида эмас, шахслардан иборат жамоа ҳақида фикр юритамиз. 

Маҳаллийлаштириш 

Сурия миллий жамоаси ушбу чемпионатга ўзига хос сюрпризлар билан ташриф буюрмоқда. Жамоа турнир учун бир қанча футболчиларни маҳаллийлаштирди. Уларнинг бир қисми Жанубий Америка қитъасидан бўлса, яна бир қисми Швециядан. Маҳаллийлаштирилаётган футболчилар позицияси, асосан, олдинги чизиқларга тўғри келади. Ушбу футболчилар: Эсекиэль Хам — Аргентина, Ибраим Эсар — Аргентина, Ҳалил Элиас — Аргентина Пабло Саббаг — Колумбия Айҳам Усу — Швеция, Элиас Ҳадая — Швеция 

Амалга ошмаган ишлар 

Сурия футбол Ассоциацияси мутахассислари футболчиларни маҳаллийлаштиришга шу даражада киришган эканларки, маълум бўлишича, ҳатто, америкалик ҳимоячи Жэк Маҳерга ҳам Сурия фуқаролигини таклиф этиш учун алоқага чиқишган. МЛСнинг "Нэшвилл" клуби аъзоси фамилияси арабларникига ўхшашига қарамай, сурияликларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини айтиб, ушбу таклифни рад этган. Шунингдек, жамоа Англия футболи ихлосмандларига яхшигина таниш бўлган Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси ва ҳозирги кунда АПЛ вакили "Брайтон" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Маҳмуд Даудга ҳам алоқага чиқишган.

Омар Сома можароси 

Жанубий америкалик футболчиларнинг маҳаллийлаштирилиши ва Япония билан ўйиндаги 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мураббий услубини танқид қилгани каби сабаблар туфайли, Сурия термасининг асосий ҳужумчиси Омар ас Сома бош мураббий Эктор Купер томонидан таркибдан четлатилган эди. Бу орада Омар ас Сома агарда таркибга чақирилмаса, терма жамоадаги фаолиятини якунлашини эълон қилган. Маҳаллий мухлислар бу вазият сабаб, Куперга кескин танқидлар ёғдириб, бу ҳолга атаб мемлар ясаб юборишди. Футбол Ассоциацияси ҳам Сомани таркибга жалб этиш борасида мураббийга юзланган, аммо аргентиналик мутахассис бунга жавобан таркибда ё Сома, ё ўзининг қолишини билдирган. Омар Сома Сурия терма жамоасининг якуний рўйхатига қайтиши кутилмоқда. Орада шунча воқеалар юз берганига қарамай, куни кеча Сурия термасининг Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида ҳужум чизиғи вакили Муҳаммад ал Ҳаллақ жароҳат олган. Эндиликда унинг ўрнини, айнан, Сома билан тўлдириш режалаштирилмоқда. Бунинг учун, Сомага раҳбарият ва Эктор Купер билан учрашувда бош мураббийдан кечирим сўраши талаби қўйилган. Маълумот учун, Омар ас Сома бугунги кунда Қатар Юлдузлар Лигасининг "Ал Араби" футбол клубида фаолият юритади. Сурия терма жамоасининг амалдаги сардори 34 ёшни қаршилаган. Шунга қарамасдан, Қатар чемпионатининг ушбу мавсумида 15 ўйинда 12 гол уришга муваффақ бўлган.

Теги :
Jamiyat