$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Комил Алламжонов журналист ва блогерлар учрашди

Комил Алламжонов журналист ва блогерлар учрашди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов журналист ва блогерлар билан учрашув ўтказди. Унда Президент қарорларида белгиланган соҳага оид мавзулар муҳокама қилинди.

Иштирокчилар туҳмат ва ҳақорат учун журналистларни озодликдан маҳрум қилиш жазо чорасини енгиллаштириш, журналистларга тазйиқ ва босим ўтказганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги механизмини кучайтиришга оид масалаларни бир овоздан қўллаб-қувватлаб, ўз таклифларини беришган.

К. Алламжоновнинг ёзишича энди барча таклифлар умумлаштириб, тез орада АОКА ва Адлия вазирлиги ишчи гуруҳига тақдим этилади.

“Бевосита соҳа вакилларининг фикри инобатга олинса, механизмлар янада аниқ, нуқсонсиз ишлайди, деган умиддамиз”, дейди у.