$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Электр энергияси истеъмоли учун олдиндан тўлов қилиш мажбурий этиб белгиланади

Электр энергияси истеъмоли учун олдиндан тўлов қилиш мажбурий этиб белгиланади

Электр энергияси истеъмоли учун олдиндан тўлов қилиш мажбурий этиб белгиланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарор лойиҳасида қайд этилган.

Энергетика вазирлигининг қарор лойиҳасига кўра, барча электр энергияси истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб бериш фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилиши шарт этиб белгиланади. Барча истеъмолчиларга (шу жумладан маиший истеъмолчиларга) етказиб берилган электр энергияси учун тўловлар, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар, фақат олдиндан тўлов асосида амалга оширилади.

Таъкидланишича, тўловни амалга оширмаган истеъмолчиларга нисбатан электр тармоқларидан тўлиқ узиш чораси кўрилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва аварияли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган, узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналарида қарздорлик вужудга келган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини чеклаш белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига кўра амалга оширилиши мумкинлиги айтиб ўтилган.

Маълумот ўрнида, амалдаги тартибда истеъмол қилинган электр энергияси учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, электр таъминоти шартномасига мувофиқ, истеъмолчилар ҳар ойда тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишлар истеъмолнинг кўпайишидан юзага келишини айтганлиги ҳақида хабар бергандик.