$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишлар истеъмолнинг кўпайишидан юзага келишини айтди

Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишлар истеъмолнинг кўпайишидан юзага келишини айтди

Электр энергияси таъминотидаги узилишларнинг асосий сабаби – ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли юзага келади, дея хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.

Таъкидланишича, қисқа муддатли узилишлар тизимдаги катта аварияларнинг олдини олишга имкон беради. Ҳар қандай энергия тизимида унинг барқарор ишлаши учун ҳар қандай вақтда (миллионсекунд) истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия мувозанати (баланси) таъминланиши муҳим ҳисобланади.

"Электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг кескин ортиши (ёзда жазирама иссиқ мавсумидаги ёки қаҳратон қиш мавсумидаги совуқ об-ҳавода) кузатилган пайтда ҳатто ривожланган мамлакатларда ҳам истеъмол ва ишлаб чиқариш ўртасидаги энергия балансини таъминлаш жуда қийин вазифа бўлиб қолмоқда. Бунда катта аварияларни ва бутун мамлакатда истеъмолчилар электр энергияси таъминотидан узилишини олдини олиш учун электр энергияси таъминотида чекловлар жорий этилишига мажбуран олиб келади. Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш жараёни ўз вақтида таъминламаса, тизимдаги “зўриқиш” турли йирик аварияларга сабаб бўлиб, катта-катта ҳудудларда узоқ вақт электр энергия бўлмаслигига олиб келади", - дейилади вазирлик хабарида.  

Шунингдек, хабарда жиддий тизимли аварияларнинг олдини олиш учун энергия тизимини ривожлантириш, унинг энергия самарадорлигини ошириш ҳамда тизимни энергия ресурслари билан таъминлаш шароитларини яхшилаш зарурлиги айтилган.

Бундан бир йил олдин Бош вазир энергетика тизимидаги узилишлар шармандали ҳолат эканлигини ҳамда энергия етказиб берувчилар ўз ишларига масъулият билан қарашмаётганликларини айтганди. Бироқ бу гапга бир йил бўлса ҳам, ҳозирча энергетика тизимида бирон бир сезиларли ўзгариш бўлгани йўқ.