$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Британия ТИВ раҳбарини Ўзбекистонга таклиф қилди

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Польшанинг Лодз шаҳрида Буюк Британия ташқи ишлар, ҳамдўстлик ва ривожланиш ишлари бўйича давлат котиби Жеймс Клеверли билан учрашди.

Суҳбат чоғида ҳам икки томонлама, ҳам мамлакатлар ўртасидаги халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди. Парламентлараро мулоқотни фаоллаштириш, икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари вакилларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш ва турли соҳаларда тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлиги, куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Буюк Британия савдо ва саноат кенгаши 26-йиғилиши доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотни фаоллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Икки давлат ҳам бой тарихий меросга эга бўлиб, бу жабҳада маданий ва илмий алоқаларни чуқурлаштириш имкониятлари мавжуд. Томонлар илм-фан ва таълим муассасалари, музей ва кутубхоналар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини билдиришди.

Томонлар ҳамкорлик янги йўналишларини аниқлаш мақсадида турли даражадаги мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. Владимир Норов британиялик ҳамкасбини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф қилди.