$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон 8 ой ичида 5,8 млрд. долларлик олтин сотди

Ўзбекистон 8 ой ичида 5,8 млрд. долларлик олтин сотди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра Ўзбекистон 8 ой ичида қиймати 5,8 млрд. AҚШ долларига тенг олтин сотган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2 % ни ташкил қилиб, 1,8 млрд. AҚШ долларига кўп деганидир.

Мамлакат жами экспорт улушининг 50 % ни олтин экспорти ташкил этяпти.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида республиканинг ташқи савдо айланмаси 24,5 млрд. AҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 млрд. AҚШ долларига камайган.

Ташқи савдо айланмасида экспорт 11,6 млрд. AҚШ доллари, импорт ҳамжи 12,9 млрд. AҚШ долларига тенг бўлиб, ташқи савдо айланмаси салдоси — 1,3 млрд. AҚШ долларини ташкил этган.

Теги :
Иқтисодиёт