$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон армияси деярли 100% коронавирусга қарши эмланиб бўлди

Ўзбекистон армияси деярли 100% коронавирусга қарши эмланиб бўлди

Мудофаа вазирлиги Санитария-эпидемиология назорати маркази бошлиғи тиббий хизмат подполковниги Жамшид Шакиров Ўзбекистон армияси деярли тўлиқ коронавирусга қарши эмлангани ҳақида маълум қилди.

Унга кўра, эмлаш ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасалар тиббиёт ходимларидан 647 нафар вакцинаторлар тайёрланган, шунингдек, тиббиёт пунктларида 81 та эмлаш пунктлари, Марказий ҳарбий клиник госпитали, Марказий шифохона ва ҳарбий госпиталларда 8 та эмлаш бригадаси ташкил этилган.

Қайд этилишича, ҳарбийларни эмлашда асосан ZF-UZ-VAC-2001 хитой-ўзбек вакцинасидан, шунингдек “Спутник V”, Модерна вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Ҳозирда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг 94,7 фоизи — 1-босқичда, 91,6 фоизи — 2-босқичда, 61,1 фоизи эса 3-босқичда эмланган.