$
 11088.20
-42.37
 11642.61
-71.2
 177.91
2.69
weather
+19
Кечаси   +10°

UzAuto Motors раҳбари автомобиллар учун навбатларга изоҳ берди

авто

Аввалроқ Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ўсиб бораётганлигига қарамай, навбатлар ундан-да тез ўсаётгани, натижада Cobalt ва Lacetti автомобиллари етишмаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Компания бош директори Бо Андерссоннинг айтишига қараганда, компания бу масала устида кеча-ю кундуз ишламоқда ва харидорлар орасида талабгир бўлган автомобилларни кўпроқ ишлаб чиқармоқда.

Биз оммабоп автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширдик. Lacetti автомобилини 262 тадан 366 тага (27 фоизга), Cobalt автомобилини кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 342 тадан 420 тагача (18 фоизга) кўтардик, — дейди Андерссон.

Унинг сўзларига кўра, автомобилларни харидорларга етказиб бериш муддати икки баробарга қисқартирилган.

Аммо, афсуски, биз ҳали ҳам керакли жойда эмасмиз. Ушбу мақсадга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимизга шахсан ўзим кафолат бераман, — дейди Андерссон.

Унинг айтишича, Spark автомобилини харид қилганлар катта эҳтимол билан автомобилни шартномада кўрсатилган муддатдан олдин олишлари мумкин бўлади, Nexia автомобилини эса, ҳеч қандай кутишларсиз дилерлардан олиб кетишлари мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар минг кишига ўртача қанча енгил автомобиль тўғри келиши ҳақида хабар берилган эди