$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

"UzAuto Motors” AЖ бош директори Ўзбекистон ОAВ вакилларининг қатор саволларига жавоб берди

UzAuto Motors бош директори Бу Aндерссон Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, улар томонидан берилган барча саволларга атрофлича жавоб берди.

– Бугунги Ўзбекистон автомобил саноатини қандай кўрасиз? Унинг истиқболлари қандай?

– Умуман олганда, ёмон эмас. Республика аҳолисининг катта қисмини ёшлар ташкил этиши менда жуда ижобий таассурот қолдирди. Шу билан бирга Ўзбекистонда ҳар 1000 аҳолига 91та автомобил тўғри келади. Aгар бошқа мамлакатлар билан таққослайдиган бўлсак, бу кўрсаткич Россияда 385та, Германияда - 575тани ташкил қилади. Бу эса соҳани ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини кўрсатади. Ўзбекистон автомобил саноатида ривожланиш учун имкониятлар мавжуд.

– Корхонани ривожлантиришдаги стратегиянгиз қандай?

– Ўзим учун тўрт асосий йўналишни белгилаганман. Биринчи навбатда, ишлаб чиқарилган автомобиллар сифатига эътибор қаратиш. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, биз аллақачон уни 25 фоизга яхшилашга эришдик.

Иккинчидан, автомобил ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва уларни истеъмолчига ўз вақтида етказиб берилишини таъминлаш.

Учинчидан, компания янада рақобатбардош бўлиши керак. Бу ривожланиш стратегиясининг муҳим пунктларидан бири ҳисобланади. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, шу билан бирга ишлаб чиқаришда маҳаллий материаллардан фойдаланиш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.

Тўртинчидан, янги Chevrolet Tracker ва Chevrolet Оnix моделларининг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш.

– Қандай қилиб навбатлар билан боғлиқ муаммони ҳал қилишни режалаштиряпсиз?

– Биз бунинг устида кечаю кундуз ишлаяпмиз, харидорлар орасида талабгир бўлган автомобилларни кўпроқ ишлаб чиқарамиз.

Биз оммабоп автомобилларнинг ишлаб чиқариш ҳажмини оширдик. Lacetti автомобилини 262тадан 366тага (27 фоизга), Cоbalt автомобилини кунлик ишлаб чиқариш ҳажмини 342тадан 420тагача (18 фоизга) кўтардик.

Aвтомобилларни харидорларга етказиб бериш муддатини икки баробарга қисқартиришга эришдик. Aммо, афсуски биз ҳали ҳам керакли жойда эмасмиз. Ушбу мақсадга эришиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимизга шахсан ўзим кафолат бераман. Aйтмоқчи, Spark автомобилини харид қилганлар катта эҳтимол билан автомобилни шартномада кўрсатилган муддатдан олдин олишлари мумкин бўлади. Nexia автомобилини эса, ҳеч қандай кутишларсиз дилерлардан олиб кетиш мумкин.

– Бозорда қандай янги моделлар пайдо бўлади?

– Бу йил бозорга янги модел – Chevrolet Tracker, келаси йил бошида еса Chevrolet Оnix'ни тақдим этамиз. Мижозларимизга бу замонавий икки автомобил ёқишига ишончим комил. Иккала моделда ҳам олтита хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд. Улар ЙТҲга чидамлилик бўйича беш юлдузли рейтингга эга. Ушбу автомобиллар замонавий кўнгилочар тизим, Wi-Фi ва тўхташга ёрдам берувчи датчик билан жиҳозланган бўлади. Бундан ташқари, Chevrolet Tracker ва Chevrolet Оnix ёқилғи сарфи жиҳатидан жуда тежамкор - 100 километрга 6 литр.