$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Транспорт эгаларига алоҳида мажбуриятлар белгиланди

haydovchi

2023 йилнинг январь–август ойларида 5 772 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, уларда 1 415 киши ҳалок бўлган. Таҳлилларга кўра, аварияларнинг 55 фоизи ҳайдовчилар айби билан содир бўлади. Бунда ҳайдовчиларнинг қоидаларни менсимаслиги ҳолати 45 фоизни, тажрибасизлиги эса 10 фоизни ташкил қилади.

Бундай вазиятда йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари борасидаги бир қанча бўшлиқлар кўзга ташланади. Шу боисдан куни кеча “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

Йўл эгаси ким?

Қонун билан йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, транспорт эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари ҳамда меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари алоҳида белгиланди.

Йўл қайси корхона, муассаса, ташкилот ёки жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўшалар йўл эгаси ҳисобланади. 

Йўл эгасига мажбуриятлар

Йўл эгаси йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш ва тасдиқлашда, шунингдек таъмирлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Транспортни ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш учун, шу жумладан транспортнинг мулкдори ёхуд бошқа эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномага асосан бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди.

Транспорт эгалари:

техник жиҳатдан соз транспортдан фойдаланиши;

транспортнинг тегишли малакага эга ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши;

транспортдан фойдаланиш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни амалга ошириши;

транспортнинг алкоголдан маст ҳолатда ёки психоактив моддалар таъсири остида ёхуд ўта чарчоқ ҳолатда бўлган шахслар томонидан бошқарилишига йўл қўймаслиги шарт.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Теги :
Jamiyat
Avto