$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади: "Тошкент ИЭС"да мазут ёқилгани аниқланди

ИЭС

Шаҳар ҳавосини ифлослаган "ТошГРЕС"

Вазирлик маълумотларига кўра, иссиқлик ишлаб чиқаришда асосий ёқилғи сифатида газдан фойдаланадиган, бироқ қўшимча ёқилғи сифатида мазутни ёқаётган Тошкент иссиқлик электр станцияси (ТошГРЭС)нинг ҳаво ва тупроққа таъсирини ўрганиш мақсадида 23−31 январь кунлари текширув ўтказилган.

Заҳарли моддалар чиқарганлиги учун компенсация тўлайди

Тошкент вилояти Қибрай тумани Салар шаҳарчасида жойлашган «Тошкент иссиқлик электр станцияси» (ТошГРЭС) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик, шу жумладан, атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарганлик учун компенсация тўлайдиган бўлди.

Зарар миқдори 1 млрд 23 млн сўм

Текширув натижасида иссиқлик электр станциясига 1 миллиард 23 миллион сўм (83,3 минг доллар), жумладан, мазут ёқиш оқибатида атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар учун 759 миллион сўм, ерларга нефть маҳсулотлари тўкилгани бўйича 264 млн жарима белгиланган.

Экологлар 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берган.

10 минг тонна мазут ёқиш орқали кунига 10 миллион кВт/соат электр энергияси тақчиллигини қоплайди

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 2023 йил ноябрь ойида депутатларнинг электр ва газнинг юзага келиши мумкин бўлган тақчиллигини қандай қопланиши ҳақидаги саволларига жавоб бераркан, мазутнинг катта захираси шаклланганини айтганди. Унга кўра, бунинг учун захира ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланилади. Хусусан, ўтган йилнинг ноябрь ойида электр энергияси ишлаб чиқариш учун 1800−2600 тонна мазут ёқилган бўлса, 2023 йил ноябрида бу кўрсаткич кунига 100−200 тоннани ташкил этиб, 340 минг тонна мазут захирасини (аввал 46 минг тонна бўлган) шакллантириш имконини берган.

«Аномал совуқ ҳавода мазутдан фойдаланишни кунига 10 минг тоннагача ошириш мумкин. 10 минг тонна мазут ёқиш орқали кунига 10 миллион кВт/соат электр энергияси тақчиллигини қоплаймиз», — деган у.

ИЭСларда мазутдан фойдаланиш тақиқланади

Шунингдек, вазирлик Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар лойиҳаси ҳақида ҳам маълумот берган. Иссиқхона ҳамда заводларда чанг-газ филтрларини ўрнатиш, Аи-80, ИЭСларда кўмир ҳамда мазутдан фойдаланишни тақиқлаш ва бошқалар шулар жумласидандир. Президент ўтган ҳафта ушбу чора-тадбирларнинг аксариятини амалга оширишни топширган. Ҳозирда йиғилган ҳужжатлар ИЭС мансабдор шахсларининг йўл қўйган камчиликлари бўйича ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида судга тақдим этилиши режалаштирилмоқда.