$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тестлар тугади, апелляция қачон?

Тестлар тугади, апелляция қачон? Бемор абитуриентлар нима қилади?

Маълумки, бу йил пандемия туфайли ОТМларга кириш имтихонлари очиқ осмон остида ўтказилди. Кеча, 13 сетябрда ўтказилган тест синовлари имтихонларнинг сўнгги куни бўлди.

Тест синовлари Фарғона вилоятида 10 кунда (11 сентябр куни), Бухоро, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 11 кунда (12 -сентябр куни), Қорақалпоғистон Республикаси, Aндижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида 12 кунда (13 сентябр куни) якунланди.

Тест синовларида иштирок этиши белгиланган 1 млн. 304 минг 194 нафар абитуриентдан 1 млн. 240 минг 614 нафари (95,1 %) иштирок этди.

63 минг 580 нафари эса (4,9 %) турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмади.

Жами 1 187 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларидан четлатилди. Шундан 548 нафари ҳудудга киришда, 639 нафари эса тест синови жараёнида аниқланган.

Жумладан, ҳудудга киришда (энг кўп кузатилган):

— 367 нафар абитуриент телефон олиб киришга урингани;

— 48 нафари шпаргалка олиб киришга урингани;

— 118 нафари ўринга ўрин киришга ҳаракат қилгани;

— 10 нафари ҳужжат сохталаштиргани учун.

Тест синови жараёнида (энг кўп кузатилган):

— 491 нафар абитуриент телефондан фойдаланга;

— 68 нафари шпаргалкадан фойдаланган;

— 27 нафари бировнинг ўринга киргани учун тест синовларидан четлатилди.

Қолган абитуриентлар калкулятор олиб киришга уринганлиги, шахси тасдиқланмаганлиги, ўзаро гаплашганлиги, тест материалларини алмаштиргани, тест материалларини олиб чиқишга уринганлиги каби турли сабаблар билан тест синовларидан четлатилган.

Тест синовларига 90 нафар абитуриент тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлганлиги сабабли далолатнома тузилиб, киритилмади. 17 сентябр куни ана шу сабаб билан тест синовларига киритилмаган абитуриентлар учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тайёрланган стадион ва хиёбонларда қўшимча тест синовлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Тестлар тугади, аппелляция қачон? Тартиби қандай?

ДТМ Бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабовга кўра, бу йил аппелляция аризаси ёки шикоятларини онлайн тарзда қабул қилиш режалаштирилмоқда. Танловлар тўлиқ якунлангандан сўнг ариза бериш имкониятлари яратилади. Октябрь ойининг бошларида аппеляция шикоятларини қабул қилиш йўлга қўйилади.

Барча материаллар ДТМда йиғилганлиги ва экспертлар ҳам тест марказида жамланганлигини инобатга олиб, аппеляция шикоятлари тест марказида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.

Аппелляция жараёнлари тўлиқ онлайн тарзда узатилади, яъни ота-оналар бемалол аппеляция жараёнларини онлайн кузатишлари мумкин бўлади.

Аппеляцияга берган абитуриент тест синовларида ечган саволлар варақаси билан ўзи бевосита иштирок этади. Абитуриентлар аппелляцияда қайта синовдан ўтказилмайди, яъни янги саволлар берилмайди. Тест синовида ечган саволлар китобида белгиланган жавоблар билан аппелляция жараёни кўриб чиқилади.

Теги :
Жамият