$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Суриядаги террористик ташкилотни молиялаштирган ўзбекистонлик 10 йилга қамалди, у Кореяда яшайди

Фото: "Халқ сўзи" газетаси Фото: "Халқ сўзи" газетаси

Ўзи ва шерикларининг жами 24 млн сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари орқали Суриядаги жангариларга юборган шахс жавобгарликка тортилди.

Кореяда ишлаб, Суриядаги террористик ташкилот аъзоларини молиялаштирган шахс 10 йилга қамалди, дея хабар қилмоқда ЎзА.

2014 йилда Корея Республикасига бориб, 2018 йилнинг ўрталарида интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий таъсирида ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқатган 29 ёшли фуқаро қўлга олинди.

У 2021−2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа шерикларининг жами 24 млн сўм миқдоридаги маблағларини «молиявий жиҳод» сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборган.

ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан у Жиноят кодексининг 244−1 (оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш), 244−2 ва 155−3 (терроризмни молиялаштириш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Теги :
Jamiyat