$
 12805.09
-10.04
 13889.68
-8.33
 133.10
-0.1
weather
+26
Кечаси   +14°

2023 йил 25 декабрнинг энг муҳим воқеалари дайжести

12 25

Ўзбекистон Президенти Россияга йўл олди

25 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлат Ҳамдўстлигига аъзо давлат раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санк-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Тадбирда йил сарҳисоби ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади.

Оилавий муаммо ва “Оила судьялари”

2024 йил 1 февраль санасидан тажриба тариқасида Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг 2 нафардан судьяси оилавий низоларни кўриб чиқиш учун ихтисослашган ҳолда иш бошлашади.

“Миллионлик корхоналар”

Жорий йилда электротехника бўйича 163 миллион долларлик 39 та, кимё саноатида 70 миллион долларлик 17 та ва фармацевтикада 87 миллион долларлик 57 та корхоналар ишга туширилган.

Автобус қатновлари байрам кунлари учун янгича жадваллаштирилди

Жадвал қуйидагича шакллантирилган:

  • -2023-йил 30-декабр, шанба–дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • -2023-йил 31-декабр, якшанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • -2024-йил 1-январ, душанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • - 2024-йил 2-январ, сешанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • -2024-йил 6-январ, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.