$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Аҳоли харид қувватида ўтган йилга нисбатан пасайиш кузатилди

бозор

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярми (январь-июнь)да чакана ва улгуржи савдо товар айланмаси бўйича маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, Республика бўйича 2020 йил январь-июнь ойларида чакана савдо товар айланмаси 91,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,7 % га ошган. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 16 трлн. сўмни (ўсиш 122,5 %), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларининг товар айланмаси 75,5 трлн. сўмни (2,9 % га камайган), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 5,3 трлн. сўмни (33,9 % га камайди) ташкил этмоқда.

Республиканинг чакана савдо товар айланмасида энг юқори кўрсаткич 21,9 % улуш билан Тошкент қайд этидган. Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларда ҳамда Қорақолпоғистон Республикасида камайиш кузатилган. Чакана савдо товар айланмасининг 82,7 % қисми кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектлари, 17,3 % и йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келди. Республика чакана савдо товар айланмасида энг қуйи кўрсаткич 1,8 % улуш билан Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Қашқадарё (97,2), Сурхондарё (95,7), Хоразм (92,2) вилоятларида чакана савдо товар айланмасининг камайиши кузатилиб, нисбатан юқори кўрсаткичлар Тошкент вилояти (104,5 %), Тошкент шаҳри (103,7 %), Бухоро (100,3 %) вилоятларида қайд этилган.

Бироқ, товар айланмасининг аҳоли жон бошига нисбатан ҳажмида ўтган йилгига нисбатан пасайиш рўй берган. Хусусан, 2020 йилнинг январь-июнь ойлари ҳолатига кўра, аҳоли жон бошига ўртача чакана савдо товар айланмаси 2 млн. 680 минг сўмни (ўтган йилгига нисбатан 1,2 % га камайган) ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида олганда энг юқори улуш Тошкент шаҳри (7 млн. 708 минг сўм), Навоий (3 млн. 434 минг сўм) ва Тошкент (3 млн. 324 минг сўм) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Република бўйича улгуржи савдоларда ҳам пасайиш кўзга ташланмоқда. Жумладан улгуржи савдо товар айланмаси 48,8 трлн. сўмни ташкил этиб, 2019- йилнинг январ-июн ойларига нисбатан 5,1 % га камайган.

Теги :
Iqtisodiyot