$
 12228.58
20.5
 14282.98
166.78
 155.96
0.96
weather
+26
Кечаси   +14°

( Shokh ake ) Shoxrux Abduxalilov dadasiga aftomabil sovga qildi

shokh_ake

Ҳозирги кунда юртимизда бизнес йўналишида ўзининг муваффақиятли фаолиятини олиб бораётган, трейдинг йўналиши ва замонавий бизнесда биринчи ўринни эгаллаб турган ёш тадбиркорлардан бири Шохруҳ Абдухалилов 1999 йил 19 февраль куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида зиёли оилада туғилган. Бекободдаги 2 мактабни тугатгач, Шохруҳ Тошкент шаҳридаги Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университети қошидаги Академик лицейга ўқишга киради. Айнан шу вақтларда у бизнес соҳасига қизиқиб, ўз келажагини айнан шу йўналишда бўлишини, ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Бунинг учун, мукаммал билим олиш кераклигини тушунган Шохруҳ Академик лицейни тугатгач, Тошкентдаги Yodju университетига ўқишга киради. У ерда бинесни бошқарув ва халқаро иқтисодий алоқалар йўналиши бўйича таҳсил олгач, Лондонга ўқишга кетишга қарор қилади. Лондонда у West London университетида бизнесни бошқарув ва трейдинг, молиявий йўналиш бўйича таҳсил олган. Мазкур университетни тугатгач, Тошкентга қайтган.Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкентдаги филиалида магистратурани тамомлаган. 

Шохруҳ тадбиркорликка ёшликдан қизиққан бўлгани учун, ўзининг бизнесдаги илк қадамларини трейдингдан бошлаган. У муваффақиятли бизнес, бу билим, омад ва меҳнатдан ташкил топади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам, бизнес йўналишида янгиликлар яратиш, ҳамда изланишга кўп вақт сарфлайди. 

Айни вақтда Шохруҳ Абдухалилов ўз изланишлари ва меҳнати натижаси бўлган Аке бренди остида, Аке water сув ишлаб чиқариш, Аке consulting, Аке logustics ва Аке fx Forex асосчисидир. 

У ҳозирда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ичида рейтингда трейдинг йўналиши ва замонавий бизнесда биринчи ўринни эгаллаб турган ёш тадбиркорлардан бири ҳисобланади. Айни вақтда трейдинг, ишлаб чиқариш, консалтинг ва брокерлик билан шуғулланиб келмоқда.

Шохруҳ Абдухалилов оилада тўрт фарзанднинг иккинчиси бўлиб, энг катта ўғилдир. Биттаси опаси ва иккита укаси бор. Отаси Ғайрат АбдухалиловичКаримбоев Ўзбекистон халқ депутати ва тадбиркор. 

Шохруҳ Абдухалилов оилали, тўйи 2022 йилнинг20 июнида бўлган. 

Шохруҳ Абдухалилов бизнесдан ташқари, автомобилларга қизиқади. Илк минган машинаси Малибу 1 русумида бўлиб, уни ўзи меҳнат қилиб топган пулларига сотиб олган. Сўнг, Малибу 2, Мерседес бенц, Корвет, Тахое автомобилларини сотиб олган ва бошқарган. Айни вақтдаGelаndewagen (Гелик) автомобили эгаси. 

Тадбиркорнинг энг катта орзуси, келажакда бизнесва трейдинг йўналишида ўзига хос янги, муваффақиятли катта халқаро лойиҳаларни амалга ошириш ва юртимиз ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишдир. 

 

Теги :
Jamiyat