Сергели йўналишида синов поезди ўз ҳаракатини амалга оширди
Сергели йўналишида синов поезди ўз ҳаракатини амалга оширди.
1 daqiqa o‘qiladi

Бугун Тошкент метрополитенининг мавжуд "Олмазор" стансиясидан янги қурилаётган Сергели метро йўналишининг сўнгги - "Қипчоқ" стансиясигача тест режимида поезд ўз ҳаракатини амалга ошириб, устки пўлат изларининг тайёрлигини тасдиқлади.
Бугунги кунда янги Сергели метро йўналишида якуний қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, янги метро йўналиши ва унинг обектлари қурилиш меъёрлари ва техник талабларига мос равишда, белгиланган муддатларда жорий йил оҳирига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.



