$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Россиянинг энг сердаромад тиктокери Раҳим Абрамов ўзини ўзбекистонлик деб ҳисоблайдими? (+видео)

Россиянинг энг сердаромад тиктокери Раҳим Абрамов ўзини ўзбекистонлик деб ҳисоблайдими?

Яқинда Forbes томонидан тузилган россиялик тиктокерлар даромадлари рейтингида келиб чиқиши ўзбекистонлик экани айтилаётган 22 ёшли Раҳим Абрамов биринчи ўринни эгаллади.

9,5 миллион обуначига Раҳим Абрамов эгаллади Forbes ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилда унинг TikTok орқали 10,47 млн. рубл ишлаб топган.

У Forbes Digest га берган интервьюсида ўзи ҳақида сўзлаб берди.


Айтишича ёшлигида Сибир ўлкасида, Могоча қишлоғида катта бўлган. Ўзи яшаган ҳудудда бокс ва футбол билан шуғулланган. Кейин спорт мактабида ўқиш учун Читага кўчиб келган. 16 ёшида 9-синфни битиргач уни техникумга қабил қилишмагани учун Москвага кўчиб келган. “Компьютерларни дастурлаш орқали ишлаб топган пулларимни жамғариб, Москвага келганимда чўнтагимда 10 минг рубль бор эди, холос дея эслайди у.

“Аввал умумий ётоқхоналарда яшаб юрдим, кейин алоҳида хонага кўчиб ўтдим, пул топишни бошлагач ўзимга керакли техникалар, камера ва ҳоказоларни сотиб олдим”, дейди интернет юлдузи.

Биринчи ойда 100 000 рубль ишлаган. Кейинроқ 200 минг рубль йиғган ва бор пулига камера сотиб олган.

«Авваллари Instagram’даги пост нархи 600-700 минг рубль атрофида эди. Ҳозир мен фақат шартномалар асосида йирик лойиҳалар қиламан, чунки мен энди артистман», — деган Раҳим Абрамов Forbes Digest’га берган интервьюсида.

У бой оиладан чиқмагани, ота-онаси оддий одамлар эканини айтди. Ёшлигида Хитойда ишлаб чиқарилаган кийим-кечакларни чегара яқинидаги бозордан арзон нархларда олиб, сўнг марказий бозорга олиб бориб сотишда ота-онасига ёрдамлашган. Бозорда савдо қилган. “Ўша пайтларда яхши пул тўплаганман. Бир сафар 12 ёшимда 11 минг рубль тўплаганимда онам менга берсанг, 3 ойдан кейин 20 минг қилиб қайтараман, деб олиб қўйганди. Кейинроқ пулларимни сўраганимда мактаб формангга, ўқув қуролларингга ишлатдим деб қайтариб бермаганди. Ҳозир катта бўлгач уни тушуна бошладим. Ўрнида бўлганимда мен ҳам бермаган бўлардим (кулади). Болалигим яхши ўтган, дўстларим орасида ичадиган, чекадиганлари кўп эди. Менга ҳам таклиф қилишарди. Лекин мен рад қилардим. Мусулмон бўлганим учун кўп мажбурлашмасди, буни тўғри қабул қилишарди”.

Раҳим Ражабов ҳозирда алоҳида лойиҳалар билан ҳамкорлик қилиб, даромад олади. Ўзига ёқмаган мавзудаги рекламаларни, масалан, сайловга тарғибот ишларини қилмайди. Сохталик билиниб тургани учун бу нарсалар обуначиларини ундан совутиб юбориши мумкин деб ҳисоблайди. Фақат ўзига ёқадиган видеоларни эълон қилади.

Интервью вақтида у онаси ҳозир ватанида яшаётганини айтган. Журналистнинг “Ўзбекистондами?, деган саволига “йўқ мен у ерда туғилганман, холос”, деб жавоб берган. Умуман, болалик вақтларини эсларкан Ўзбекистон ҳақида ҳеч нима демаган.

“Ҳозир онам ишламайди, отам ҳам секин-аста ишини камайтиряпти, шунча ишлагани етади. Мен топаётган пуллар ҳаммамизга етади”, дейди у.  

Эслатиб ўтамиз, миллионер тиктокерлар рейтингнинг иккинчи поғонасини 16,4 миллион нафар обуначига эга тожикистонлик 21 ёшли Дина Саева эгаллади (йиллик даромади 4,93 миллион рубл).

Ундан кейинги ўринни эса беларуслик 23 ёшли Алексей Савко банд қилган. 6,5 миллион нафар обуначига эга Савко  1 йил ичида 4,81 миллион рубль даромад кўрган.

Теги :
Jamiyat