$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Қумқўрғондаги ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ

Қумқўрғондаги ЙТҲ натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахбоорт хизмати хабар қилди.

Қайд қилинишича, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида 2020 йилнинг 27 июнь куни туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Профилактика инспекторининг хабарига кўра, тахминан соат 18.30 лар чамасида, туманнинг “Ачамойли” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-101 автомобиль йўлининг 16 километрида, Термиз шаҳри “Дўстлик” маҳалласида яшовчи Б.Ш. бошқарувидаги Матиз русумли автоулови ҳаракатланиб бораётганида, қарама-қарши йўналишга чиқиб, ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган, Қумқўрғон тумани “Арслонбойли” маҳалласида яшовчи Ж.Ф. бошқарувидаги ВАЗ-2101 русумли автоулови билан тўқнашган.

Натижада, Матиз русумли автоулови йўловчилари, Термиз шаҳрида яшаган Ж.М. ва ҳайдовчи Б.Ш.нинг қарамоғидаги фарзанди вояга етмаган Н.Н.лар “ҳаёт учун хавфли билан оғир” тан жароҳати олиб касалхонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан 27 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.