$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

“Бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади!” – Президент коронавирус хавфидан огоҳлантирди

президент

Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

“Дунёнинг қатор мамлакатларида касалликнинг иккинчи тўлқини бошланаётгани барчамизда жиддий хавотир уйғотмоқда. Бугунги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, ушбу инфекцияга қарши курашда қандайдир “сеҳрли рецептлар” ҳали йўқ... Тиббиёт ва санитария-эпидемиология ходимларининг касб малакаси ва жасорати, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фидойилиги, шунингдек, карантин давридаги қатъий интизом мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни нисбатан барқарор сақлаш имконини бермоқда. Лекин бу хотиржамликка берилиш, бу масалага енгил-елпи қараш учун асос бўлмаслиги керак. Чунки июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 минг 167 нафарга кўпайган. Шундан 1 минг 267 та (58%) ҳолат аҳоли орасида аниқланган”,  – деди давлати раҳбари.

Шунингдек, президент аҳолининг вирус хавфига беписандлик билан қараётганини танқид қилди. Тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кун сайин ошиб бораётганини таъқидлади.

Қўшни давлатларда маълум сабабларга кўра қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга қайтариш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилаётганини билдирди.

“Бироқ юртдошларимизга мурожаат қилиб яна бир бор таъкидламоқчиман, бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди”, – дер экан, давлат раҳбари айни вақтда кундалик ҳаётни нормал изга солиш, иқтисодиётни тиклаш учун пандемия шароитида барча эҳтиёт чораларини кўрган яшаш ва меҳнат қилишга ўрганиш кераклигини уқтирди.