$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 4 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

2 4

Давлат гранти квоталари оширилмоқда

Нодавлат ва республикадаги хорижий олий таълим муассасаларининг кундузги таълим шакли учун давлат гранти квоталари 20% га, 1200 тага етказилиши режа қилинган.

Ушбу ўзгариш 2024 йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалий тадбирлар режаси 7-мақсад 13-бандида келтириб ўтилган. Бугунгача ҳар йили 1000 та квота нодавлат ОТМлар учун ажратилиб келинар эди.

Ўзбекистоннинг Ўмондаги янги элчиси

4 февраль куни Ўзбекистоннинг Ўмонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Абдусалом Хатамов Маскат шаҳрига етиб борди. У 2018 2024 йилларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург (Россия) шаҳридаги бош консуллигини бошқарган. 52 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.

Абдусалом Хатамов 2018 — 2021 йилларда Ўзбекистоннинг Ўмондаги элчихонасига раҳбарлик қилган Анвар Абдуҳалимов ўрнига тайинланди.

Ўзбекистонда оғир атлетиканинг 10 йиллик рекорди янгиланди

Тошкент халқаро спорт мусобақаларининг мегаполисидаги муҳим шаҳарлардан бири сифатида кейинги йилларда катта нуфузга эга бўлиб бормоқда. Оғир атлетика бўйича Тошкентда бўлиб ўтаётган чемпионатнинг илк кунида жаҳон ва Осиё оғир атлетикасида ўн йиллик рекорд Тошкент баҳсларида янгилангани эътиборли бўлди. Мусобақалар 10 февралга қадар давом этади.

Хитой тажрибаси асосида пахтачилик кластерлари

Хитойнинг “Xinjiang Lihua Group Co., Ltd” компанияси вакиллари томонидан Ўзбекистон иқлим шароитида пахта етиштириш технологияси бўйича лойиҳа тақдимоти ўтказилди ва Тошкент вилоятидаги 30 минг гектар ер майдонида юқори сифатли пахта навлари етиштириш, пахта илмий-технологик марказини қуриш таклифлари илгари сурилди. Бунинг учун хитойлик ҳамкорлар томонидан 300 миллион доллар миқдорида сармоя киритиш мўлжалланмоқда.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт