$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 12 февраль энг муҳим воқеалари дайжести

day 12

Эко-университет ва ҳақиқий экофаоллар

Минтақада экологик муаммоларга ечим таклиф қила оладиган мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Ўзбекистонда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ташкил этилди.

Тошкент вилоятида мазкур университетнинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, “Green University”да таълим давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

"Эски ҳаммом, эски тос"

Тошкент ҳаво ҳолати яна оғир аҳволда, ифлосланиш дунё бўйича 9-ўринни эгаллади

Тошкент шаҳрида соат 9:00-10:00да ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича бўлди.

–Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –84,7 мкг/м3; 

– Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлида –54,2 мкг/м3. 

Пилланинг нархи ва қадри ошади

Президент ипакчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, тармоқда кескин ўзгариш қилиш зарурлигини таъкидлади.

Биринчи босқичда бу йил пилла нархи 25 фоизга оширилади

Пахтачиликда янгилик

Президент раислигида аграр соҳадаги устувор вазифалар ва режаларга бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда шу ҳақда маълум қилинди.

Эндиликда чигитни четдан олиб келиб экишга рухсат берилади.

Шу муносабат билан бир ой муддатда хориждан 3 минг тонна уруғлик чигитни олиб келиш топширилди. Умуман, жорий йилда 100 минг гектарда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш муҳимлиги таъкидланди.

Теги :
Жамият