$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 28 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 28

Ўзбекистон ва Хитой сайёҳлик компаниялари ҳамкорлиги

Хитойнинг “China Comfort Tourism Group” ва Ўзбекистоннинг “Afsona Travel Group” сайёҳлик компаниялари ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Ҳамкорлик Шанхайда ташкил этилган “Ўзбекистон - Ипак йўли дурдонаси” туризм тарғиботи тадбири доирасида амалга оширилди.

Ватанпарварлик тадбирлари

Сурхондарё вилоятида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбия қилиш ва уларда ватанпарварлик, юртга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш мақсадида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари тадбирлар ташкил этишмоқда.

Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳам вилоят марказидаги 26-мактаб ўқувчилари учун ҳарбий фестивал уюштиришди. 

Потугалиядан кумуш медал

Португалияда дзюдо бўйича Гран-при халқаро турнирида Ўзбекистон терма жамоаси 3 медални қўлга киритди.

90 мамлакатдан 624 нафар дзюдочи рақобарлашган мусобақада -70 кг. вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова кумуш медалга сазовор бўлди.

Бу натижаси билан у Олимпиада рейтенгининг 490 очкосини олди.

Жаҳон рекорди ўрнатилди

Ўзбекистонлик циркчилар томонидан жаҳон рекорди ўрнатилди.

Монте-Карлодаги 46-халқаро фестивалда 16 мамлакатнинг 100 дан ортиқ фестивал иштирокчилари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар ва ўзбек цирк артистлари тишда осилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Уларни Монако шаҳзодаси ва маликаси ҳамда бутун зал олқишлашди.

Теги :
Жамият