$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 27 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 27

Лондонда Ўзбекистон кўргазамаси

Лондонда бўлиб ўтган халқаро форум доирасида “Шарқий бозор” ташкил этилиб, унда ўзбек аёлларининг тадбиркорлик ва ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойиши бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, “Ўзбекистон аёллари ҳаётидан бир кун” мавзусидаги ижодий фотокўргазма намойиш этилди.

Португалиядаги ғалаба

Португалияда бўлиб ўтаётган Гран-при мусобақасида вакилларимиз муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Баротов мусобақанинг -60 кг. вазн тоифаси финалида бразилиялик Мише Аугустонини мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.

Германия билан таълимдаги ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Германия таълим соҳасидаги ҳамкорлиги доирасида замонавий тахник жиҳозлар ва ўқув қўлланмалари етказиб берилди.

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 1-умумтаълим мактаби ЗФА - Германиянинг хориждаги немис тилини ўрганаётган мактабларни қўллаб-қувватлаш ташкилоти ҳамкорлик лойиҳаси ҳамкоридир ва шу доирада мактабга кўплаб жиҳозлар етказиб берилди. 

Ғолиблик остонаси

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан-Зее шаҳрида давом этаётган халқаро турнирда кетма-кет ўтказилган 3 та турда ғалабага эришди.

11-турда ҳамюртимиз аёллар ўртасида жаҳон чемпиони хитойлик Цзюй Вэньцзюнь билан кураш олиб борди. 

Кейинги баҳс бугун бўлиб ўтмоқда. Нодирбекка омад тилаймиз.

Теги :
Жамият