$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 26 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 26

Маҳаллалар уюшмасининг раҳбарлари тайинланди

Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги қарори билан Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари, туман ва шаҳарлар бўлимларига эга, 9300 дан ортиқ маҳаллани бирлаштирган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташкил этилиб, январ ойида унга Қаҳрамон Қуронбоев раис этиб сайланди.

Маҳаллалар уюшмасининг ҳудудий бошқармаларига ҳам раҳбарлар тайинланди

Булар:

Фурқат Сидиқхўжаевич Маҳмудхўжаев Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳри бошқармаси бошлиғи;

Шухрат Хошимов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи

Долли Ҳакимович Аллаев уюшманинг Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Бахтиёр Соатов Маҳаллалар уюшмаси Жиззах вилояти бошқармасига бошлиқ;

Сағиндиқ Турманов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи; 

Одилбек Садуллаевич Артиқов уюшманинг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи;

Адхам Тўхтасинович Зиявитдинов уюшманинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи;

Махамаджон Садикжанович Нишанов уюшманинг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи;

Илҳомжон Бурхонович Икромов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ;

Ойбек Абдунабиевич Каримов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Шерпўлат Мамараимович Бойқулов Маҳаллалар уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

Ғофир Қуватович Алиев уюшманинг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи;

Муроджон Анварович Умаров Маҳаллалар уюшмаси Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи;

Шерали Йўлдошев Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бир йиллик оқловлар ва жазолар

2023 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58,5 мингга яқин жиноят ишлари ко;риб чиқилган ва уларда 1 минг 244 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.

Судланган шахслар сони эса 55 минг 763 нафар бўлиб, шундан 17 минг 396 нафар шахсга озодликдан маҳрум қилиш ва 37 мингдан зиёд бошқа турдаги жазолар тайинланган.

Халқаро бошқарув форуми ўтказилади

Жорий йилнинг 1 февраль куни Тошкентда учинчи бор ходимлар ва компанияларни самарали бошқариш бўйича экспертлар ҳамда амалиётчилар жам бўлади.

Форум Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия бошқарув раҳбарлари учун янги йилнинг илк кенг кўламдаги бизнес тадбири бўлади.

Тадбир иштирокчилари бошқарувнинг янги ёндашувлари ва воситалари ҳақидаги билимларга эга бўлиши, профессионал алоқалар тармоғини кенгайтириши, илғор технологиялар билан танишиши ва ходимларни бошқариш билан боғлиқ инновасион усулларни ўрганиши мумкин.  

Йил давомида жамоат автобусларидан қанча йўловчи фойдаланган?!

Тошкент шаҳрида 2023 йил давомида жамоат автобусларидан 241,7 миллион марта фойдаланилди.

Бир кунда эса 662,3 мингдан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилган. Бу 2022 йилга нисбатан 62% га кўпдир.

Бугунги кунда пойтахт жамоат транспорти тармоғи 165 та йўналишдан иборат. Унда 1 кунда ўртача 1700 га яқин автобуслар йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатади. 

Теги :
Jamiyat
Avto