$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 25 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 25

Туризм тақдимоти

Шанхайда “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” туризм тақдимоти бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Шанхайда “Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси” туризм тақдимоти ташкил этилди.

Тақдимот давомида мамлакатимизда сайёҳлик салоҳияти юқори бўлган бир қанча ҳудудларда махсус ташкил этилган эркин туристик зоналар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистонда электромобил ишлаб чиқаришга старт берилди

Давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Шенчжен шаҳрида Хитойнинг етакчи “BYD” компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари компания президенти Ван Чуанфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Электрон йўл варақалари

22 январь куни «Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспорт воситаларига йўл варақаларини электрон шаклда расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 октябргача Юк ва йўловчиларни ташишда автотранспортларга йўл варақаларини электрон расмийлаштириш ва юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Канатли ташиш воситаси

Хитойнинг Шенчжен шаҳрида “Тошкент инвест компанияси” АЖ ва  "Beijing North Bartholet Ropeway Technology Co., Ltd" компаниялари инвестиция шартномасини имзолади.

Лойиҳа ер усти транспортини канатли таксилар билан дублёр такрорлашга қаратилган бўлиб, жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган, уларнинг тавсиялари ва таклифлари компания лойиҳа офисига юборилади.