$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 24 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 24

Самарқанд учун электробуслар

Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Самарқанд шаҳар жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва улар билан бевосита боғлиқ инфратузилмани яратиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Лойиҳа доирасида харид қилинадиган электробуслар ва қувватлаш қурилмалари хусусий секторга (ташувчиларга) энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан молиявий ижарага берилади.

Тошкент ва Шанхай ҳамкорлик меморандуми

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов бошчилигидаги делегация Шанхай шаҳри мери Гонг Чжен билан учрашди.

Умурзоқов Тошкент шаҳрини ривожлантириш истиқболларига тўхталиб, лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳамкорлик таклифини берди.

Шанхай мери барча таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва учрашув сўнгида Тошкент ва Шанхай мерияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасидаги энг катта улуш

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларида 2023 йил ҳособида Республика ташқи савдо айланмаси 62,6 миллиард долларга етган. Ташқи савдо айланмасида энг йирик улуш эса 13,7 миллиард доллар билан Хитойга тегишли.

Ундан кейинги ўринларда эса Россия – 9,8 миллиард, Қозоғистон – 4,4 миллиард, Туркия – 3,1 миллиард, Корея – 2,3 миллиард, Туркманистон – 1,1 миллиард, Германия – 1,1 миллиард, Франция – 985 миллион, Қирғиз Республикаси – 953 миллион, Афғонистон – 867 миллион долларни ташкил этади.  

"Бизнесга лицензиясиз кириш" режими

“Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими ёш ва янги тадбиркорлар учун ажойиб янгилик бўлиб, унга кўра тадбиркор бирор бизнесни бошлаган кунидан 3 ой давомида ҳеч қандай лицензия ва рухсатномаларсиз фаолият олиб бориш ҳуқуқини беради.

Бу тизим янги тадбиркор ва тадбиркорлик субъектларини ривожланиб олишига яхши имкон яратади.

Янги фармонга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар ҳуқуқий эксперимент тариқасида рентген ускунасидан фойдаланиш ва ветеринария лаборатория-диагностика ишларини амалга ошириш фаолиятини бошлаш учун мазкур режим жорий этилади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot