$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 21 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 21

Миллий олимпия қўмитаси 32 ёшда

Ўзбекистон Миллий олимпияда қўмитаси 1993 йил Халқаро олимпиа қўмитасининг 101-сессиясида расман тан олинган.

Шу билан, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон спортчилари 7 та ёзги ва 8 та қишки Олимпия ўйинларида иштирок этишди.

Шахмат ёки шох ва мот

“Tata Streel Chess-2024” халқаро турнирининг “Мастерс” гуруҳидаги баҳсларнинг ортда қолган 7-турида Нодирбек Аниш Гирини 1-0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Якунланган 7-тур ўйинлари турнир жадвалида Абдусатторов, Доммараджу Гукеш ва Аниш Гири очколари сонини 4,5 га етказган бўлса, улардан кейин Алиреза Фирузджа ва Рамешбабу Прагнанандха 4 очкога эга бўлган.

Ўзбекистонда киберхавфсизлик такомиллаштирилмоқда

Киберхавфсизлик бўйича халқаро лидер бўлган “Касперский лабораторияси” ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасидаги ечимлар ва хизматларни маҳаллий етказиб берувчилар орасидаги етакчи “UNIVERSOFT IT” ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистонда киберхавфсизлик даражасини ошириш, давлат идоралари ва компанияларга нисбатан киберҳужумларни олдини олиш мақсадида ўз кучларини бирлаштирмоқда.

Таъмирлаш ишлари

Таъмирлаш ишлари сабабли 20 январдан 30 январга қадар Тошкент кичик ҳалқа автомобил йўлини Сергели шоҳ кўчаси билан боғлаб турувчи “Cho’ponota” айланма кўприги қисман ёпилади.

Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати xабар қилган.

Теги :
Жамият
Иқтисодиёт