$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 20 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 20

Ўзбекистонда ЯИМ нинг 2023 йилдаги ҳисоби

Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил якунига кўра Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 1,07 квадриллион сўмни ташкил этган.

Иқтисодий ўсиш 2022 йил даражасига нисбатан 6% етган ва ўртача доллар курси бўйича (11 741 сўм) ўтган йили номинал ЯИМ 90,8 миллиард долларни ташкил этди, бу 2022 йилга нисбатан 10,4 миллиард долларга кўпдир. Аҳоли бошига эса ялпи ички маҳсулот 28,98 миллион сўмни ташкил этди.

Бир асрлик китоблар топилган уй

Тошкент шаҳрининг Яшнобот туманида яшовчи фуқаро янги сотиб олинган уйидан ХИХ аср охири ХХ аср бошларига тегишли қадимий китоблар топиб олинган.

Бу китоблар эски ўзбек ёзувидаги қўлёзма ва тошбосма китоблар эканлиги аниқланган. 

Китоблар фуқаронинг шахсий мулки эканлигини ҳисобга олиб агентлик ходимлари томонидан қўлёзмаларни давлатга топшириш ёки сотиб юбориши мумкин эканлиги тушунтирилган.

Ўзбекистон байроғи сарбаланд

Жанубий Кореянинг Канвон шаҳрида IV қишки ўсмирлар ўртасида Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Дунёнинг 70 дан зиёд спорт делегациялари қатори Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Рауан Раимқулов ва Сабина Режапова тантанали тадбирда юртимиз байроғини баланд кўтарганча олиб ўтдилар.

IV қишки ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг тоғ чанғиси баҳсларида ватанимиз шарафини ҳимоя қилувчи спортчиларимиз 21 январъ куни супергигант дастурдаги баҳсларда иштирок билан мусобақани бошлашади.

“Адолат” партиясининг янги раиси

20 январ куни, бугун, "Адолат" социал демократик партияси Сиёсий кенгашининг Пленуми бўлиб ўтди.

Плениумда 2023 йилнинг якуни ва 2024 йил учун режалар муҳокама қилинди.

Партия сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов ўз аризасига мувофиқ, Сиёсий кенгаш аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан партия Сиёсий кенгаши раиси лавозимидан озод этилди ва овоз бериш йўли билан Маҳмудова Робахон Анваровна партия сиёсий кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot