$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

2024 йил 19 январнинг энг муҳим воқеалари дайжести

1 19

Президентнинг навбатдаги ташриф ҳудуди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзинпиннинг таклифи билан 23–25 январь кунлари давлат ташрифида Хитой Республикасида бўлади.

Бунда Пекин шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва икки томонлама дўстлик учрашувлари бўлиб ўтади.

Сенатда ўзгариш

2023 йилнинг апрель ойида умумхалқ референдуми орқали Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси қабул қилинди. 

Бунда, бирини иккинчиси такрорловчи ваколатлар аниқлаштирилмоқда ва сенат аъзолари сони ҳам 100 нафардан 65 нафарга қисқартирилмоқда. Ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликлардан 4 нафардан сенатор сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши белгиланган.

Муаммолар ечими учун 11 триллион

Сенатнинг назорат-таҳлил фаолияти доирасида ижро ҳокимияти устидан парламент назоратининг янги механизмлари жорий қилинди.

Шу қаторда, Сенат таклифи асосида 150 га яқин лойиҳага 2024 йилги Давлат бюджети доирасида қарийб 1 триллион сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, 2020 йилдан буён 5 мингдан зиёд муаммони ҳал қилиш учун Сенат таклифлари асосида 11 триллион сўмдан зиёд бюджет маблағлари йўналтирилган.

Ерларни иккиламчи ижарага бериш тартиби

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг йиғилишида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни иккиламчи ижарага бериш ва улардан самарали фойдаланишга қаратилган қонун лойиҳаси дастлабки тарзда кўриб чиқилди.  

Бунда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, дала четларидаги коллектор-дренаж ва суғориш тармоқлари атрофидаги ер майдонларини 10 йилгача бўлган муддатга қонунчиликка асосланиб иккиламчи ижарага бериш кўзда тутилмоқда.


Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot