$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонликларнинг 92 %и мамлакат ҳукуматига ишонади

Инфографика Infografika

Ўзбекистонликларнинг 92%и мамлакат ҳукуматига ишонади. Бу 

"GALLUP" тадқиқотида қайд этилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази “GALLUP” тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланаётган йиллик Жаҳон сўровнома (Gallup World Poll) бўйича ҳисоботини таҳлил қилди.

100 савол

Gallup World Poll 100 саволдан иборат ва қуйидаги Индексларни ўз ичига олади:

  •  қонун ва тартиб;
  •  озиқ-овқат ва уй-жой;
  •  институтлар ва инфратузилма
  •  яхши иш ўринлари
  •  фаровонлик

39% иштирокчи фаровонлиги ошиб бораётганлигини таъкидлаган

Ўтказилган сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг 39%и ҳозирги кунда ўз фаровонлиги ошиб бораётганлигини таъкидлаган, бу минтақавий ўртача 30%дан сезиларли даражада юқори. 

Ўзбекистон фаровонлик кўрсаткичлари бўйича минтақа мамлакатлари орасида энг яхши натижани кўрсатган.

8,7 балл

Ўзбекистонликлар келгуси 5 йилдаги фаровонлигини 8,7 балл деб баҳолаганлар. Хусусан, келажакдаги фаровонлигини кутиш борасида Ўзбекистон минтақада энг яхши натижани кўрсатган, минтақанинг ўртача кўрсаткичи эса 7,4 баллни ташкил этган.

Қийинчиликка дуч келаётганлар атиги 2%

Маълум қилинишича, ўзбекистонликлар орасида ҳаётида қийинчиликка дуч келаётганлар атиги 2 фоизни ташкил қилади. Минтақанинг бошқа мамлакатларида эса ўртача 8 фоиз аҳоли қийинчиликка учрайди.

Иқтисодиёт яхшиланишига ишонч

Икки йил давомида ўзбекистонликларнинг мамлакат иқтисодиётини яхшиланаётганлигига ишончи 7%га ошиб, 82 фоизга етди. Бу кўрсаткич минтақада ўртача 51%ни ташкил этган.

Ўртача кўрсаткич 68%

Ўзбекистонликларнинг 92% мамлакат ҳукуматига ишонишларини билдиришган, бу эса аҳолининг ҳукуматга бўлган ишончининг ўртача кўрсаткичи 68%ни ташкил этган минтақа мамлакатлари орасида энг яхши натижалардан бири ҳисобланади.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot