$
 12175.34
4.67
 14063.74
15.14
 154.29
1.99
weather
+26
Кечаси   +14°

Улар биздек “меҳмондўст” эмас: Шерзодхон Қудратхўжага Россияга кириш тақиқланди

Шерзодхон Қудратхўжа

Россия Шерзодхон Қудратхўжага тақиқ қўйди. Бунга журналистнинг блогер Кирилл Алтманга берган интервюси сабаб бўлган. Захар Прилепин каби кескин босқинчиликни тарғиб қилмаган бўлса-да, ўзбек журналистига ва унинг қариндош-уруғига Россия Федерациясига кириш тақиқланди.

Интервю нима ҳақда эди?

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқарув раиси, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжа блогер Кирилл Алтманга интервю берди.

Унда Қудратхўжа бир мамлакатда яшаб туриб, уни тилини билмайдиганларни “босқинчи ёки телба” дея атаган (таҳр: Маҳатма Гандидан иқтибос).

Шунингдек, Журналистика университети ректори Амир Темурнинг Олтин Ўрдага юриши туфайли Россия давлати сақлаб қолингани ва кейинчалик кучайганини таъкидлаб ўтган. 

Россияда кескин реакция 

Шерзодхон Қудратхўжанинг мазкур баёноти Россияда кескин реакция берди. Жумладан "Россодтрудничество" раҳбари Евгений Примаков Қудратхўжа билан ҳар қандай алоқалар тўхтатилиши ва унинг ўзи, қариндошларига Россияга кириш тақиқланишини маълум қилди. 

“У бу сўзлари учун узр сўраши керак” дея ёзади Примаков. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик айрим арбобларнинг Ўзбекистон ҳақидаги гаплари кенг мунозараларга сабаб бўлганди. Жумладан тарихчи Михаил Смолин 1917 йилгача "ўзбек халқи бўлмагани" ҳақида иддао қилган бўлса, ёзувчи Захар Прилепин "Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш" ҳақида гапирганди. Прилепиннинг сўзларидан кейин Россия элчиси Ўзбекистон ТИВга чақиртирилганди.

Теги :
Jamiyat