$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон “Қўшилмаслик”ка раислик қилади

qo

Ўзбекистон ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 давлатни ўзида бирлаштирган Ҳаракатга раислик қиладиган бўлди. 

2027–2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади.

19-саммит

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 19-20 январь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев бошчилигидаги делегация Уганда пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этган. 

Йиғилиш мавзуси

Учрашувда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган бўлиб, глобал миқёсда тинчлик ва барқарорлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашда Қўшилмаслик ҳаракатнинг мавжуд салоҳиятидан фойдаланиш бўйича таклифлар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон номзоди илгари сурилди

Ўзбекистон делегацияси 2027-2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракати раислигига Ўзбекистон номзодини қўллаб-қувватлаганликлари учун Ҳаракатнинг барча аъзоларига миннатдорлик билдириб, иштирокчиларни Ўзбекистонда жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берган.

Бу қандай ташкилот? 

Маълумот учун, Қўшилмаслик ҳаракати совуқ уруш йилларида АҚШ ёки СССР таъсирига қарши туриш мақсадида, 1961 йил сентябрида Белграддаги конференцияда тузилган. Унинг таркибига НАТОга ёки Варшава келишувига аъзо бўлишни истамаган давлатлар — жумладан, Югославия, Ҳиндистон ва Миср каби йирик давлатлар кирган. Ҳозирда Қўшилмаслик ҳаракати ҳарбий блокларга киришни истамаган 120 давлатни ўзида бирлаштиради, 17 давлат ва 10та халқаро ташкилот кузатувчи мақомига эга ҳисобланади.

Теги :
Jamiyat